Ўзбекистонимизда довруғи дунёга таралган тарихий масканлар, шаҳарлар, қаълалар жуда кўп. Хива, Самарқанд, Бухоро, Қўқонд… Улардан яна бири Шаҳрисабздир.
Испания элчиси Клавихо эътирофича, ХV аср бошларида Шаҳрисабз улуғвор ва гўзал шаҳар бўлган.
Шаҳрисабзнинг истеҳком деворлари атрофида чуқур ва кенг зовур қазилган ва кириш дарвозалари олдида кўтарма осма кўприклар ясалган эди.
Испания элчиси Руи Гонзалес де Клавихо ҳам ана шу кўтарма кўприклардан бири орқали шаҳарга кириб келган. Осма кўприк орқали кирган шаҳар ичи-ю ва унинг атрофларида ҳам боғлар, уйлар кўп эканлигини қайд этган.
Бу тассавур эса унга Шаҳрисабзни «катта шаҳар» дея таърифлашга имкон берган.
gujum.uz