Камолиддин Беҳзод қаламига мансуб Шайбонихон тасвири Британия кутубхонасида сақланмоқда.
Шайбонийлар сулоласининг атоқли вакили Шайбонийхон ҳам илм-фан, санъат ва адабиёт ривожига алоҳида эътибор берган ҳукмдорлардан бири саналади. Унинг ўзи хам туркий тилда шеърлар ёзган. Адабий мажлисларни хуш кўрган ва ўз даврининг етук ижодкорларини саройдаги мажлисларга лутфан таклиф этган. Камолиддин Беҳзодни ҳам сарой мажлисига таклиф қилиб, унга иззат-икром кўрсатган. Камолиддин Беҳзоднинг Шайбонихон тасвирига бағишланган бир қатор миниатюралари бизгача етиб келган.
Ушбу миниатюраларда ҳукмдор чордана қурган ҳолатда, бир қўлида рўмолча билан тасвирланган. Британия кутубхонасида сақланаётган мазкур миниатюрада ҳам Шайбонийхонни анъанавий услубда тасвирланганини кузатиш мумкин. Ушбу тасвирда ҳам Беҳзоднинг ўзбек муссавиршуносларига маълум бўлган аввалги миниатюраларидаги сингари мусаввир ва ҳукмдорнинг исмлари суратнинг юқори бурчакларида ёзиб қўйилган.
GUJUM.uz