Канадалик қиз 18 ёшидаёқ миллионерга айланди. Аммо…

0
204
марта кўрилган.

“Toronto Star» нашрининг ёзишича ўзининг ўн саккизинчи таваллуд айёми муносабати билан канадалик Шарли Лагард умрида биринчи марта лаҳзалик ютуқли чипта сотиб олади. У лотереянинг устки қаватини ўчириб қарасаки, ютуқ суммаси турибди: Бир миллион доллар. 

Ташкилотчилар Шарлига ютуқни икки йўл билан олиши мумкинлиги билдиришади. Яъни у миллион долларни бирйўла қўлга киритиши ёки ҳафтасига минг доллардан умрбод нафақа олиб туриши мумкин экан. 

Қарор қабул қилишда иккиланган Шарли молиявий маслаҳатчига мурожаат қилган. Мутахассис унга иккинчи йўлни танлашни маслаҳат берган. Бунинг сабаби эса ҳафтасига минг доллардан олинадиган нафақа солиққа тортилмас экан. Ана шу имтиёз эвазига бир йилда нафақанинг миқдори солиқ ушлаб қолинган 100 минг доллар атрофидаги йиллик маошга тенг бўлар эмиш. 

Шарли маслаҳатни қабул қилди. Энди у ҳар ҳафта оладиган нафақасини сайёҳат қилишга ва фотография сирларини ўрганишга сарфламоқчи. 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.