Мисрда қадимий ҳайкал топилди

0
564
views
Миср жанубида жойлашган Асван шаҳри ҳудудида  одам бошли ва танаси шерникига ўхшаб ишланган ҳайкал топилган. Бу ҳақда «Washington Post« нашри хабар бермоқда.
 
Мамлакат Антик давр топилмалари вазирлиги маълумотига кўра, ҳайкал Ком Омбо ибодатхонаси атрофида, бинони ерости сувларидан муҳофаза қилиш юзасидан олиб борилаётган қазишма ишлари давомида топилган.
 
Тадқиқотчилар ҳайкал Птолемей даврига мансублигини тахмин қилмоқда.
 
Ҳукумат вакиллари ушбу қадимий топилма ҳудудда туризмни ривожлантиришга оз бўлса-да туртки беришига умид боғлаган.
ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here