ОАВ: Хитой полицияси “iPhone” контрабандасини тўхтатиб қолди. Смартфонлар қиймати 79 миллион долларга тенг бўлган.

0
82
марта кўрилган.

“Шэньчжэнь тэцюйбао” газетаси тарқатган хабарга кўра Хитой Халқ Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари “iPhone”нинг янги моделларини Гонконгдан Шэньчжэнь шаҳрига ноқонуний етказиш билан шуғулланиб келган 26 нафар кишини қўлга олди. 

Контрабанда маҳсулотларининг умумий қиймати 79 миллион долларга тенг бўлган. 

Шэньчжэнь божхонасидан маълум қилинишича контрабандачилар учувчисиз бошқариладиган мосламалар ёрдамида 15 мингдан зиёд смартфонни Хитой чегарасидан ўтказишга муваффақ бўлган. 

1997 йилда Хитой Халқ Республикасининг махсус маъмурий ҳудуди мақомини олган Гонконг мамлакатнинг юқори даражадаги мухторияти ҳисобланади. Аммо, Хитойдан Гонконга бориш учун виза олиш лозим. Смартфонларнинг энг янги ва машҳур моделлари эса биринчи бўлиб айнан Гонконг бозорларида сотувга чиқарилади. Бундан контрабандачилар фойдаланиб келган. 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.