Американинг «Time» журнали 2022 йилнинг «Дунёдаги энг зўр жойлар» рўйхатини тақдим этди. Унда жами 50 та жой танлаб олинган, жумладан Ўзбекистон ҳам.
«Time» нашрида жорий йилнинг кузида Самарқандда 640 гектарли «Ипак йўли» мажмуаси очилиши эътироф этилган. Мажмуа таркибига жаҳоннинг етакчи меҳмонхоналари рўйхатига киритилган 22 қаватли «Samarkand Regency Amir Temur» ва яна еттита меҳмонхона киради. Шу йилнинг кузида Ўзбекистонда биринчи «Ипак йўли» адабий фестивали ҳам бўлиб ўтади.
Бундан ташқари, журнал япон меъмори Тадао Андо раҳбарлигида Тошкентдаги Давлат санъат музейи фаолиятини кенгайтиришга эътибор қаратган.