Италиядаги қадимий ва ҳашаматли “Қудрат саройи” сайёҳлар учун қайта очилди.
Тахминан 2000 йиллик тарихга эга ушбу Тиберий уйи императорлар ҳокимияти даврида қадимий шаҳар ҳукмдорларининг қароргоҳи бўлган. Ушбу улкан сарой Римнинг энг баланд тепалигида жойлашган бўлиб, у орқали бугунги шаҳарнинг ажойиб манзарасини кузатиб завқланиш мумкин бўлди.
Палатин тепалигидаги қадимий Рим императорлик саройи хавфсизлик мақсадида саройни мустаҳкамлашга қаратилган 50 йиллик таъмирлаш ишларидан сўнг мазкур йилнинг 21-сентабрь куни биринчи марта сайёҳларни қабул қила бошлади.
GUJUM.uz