Саҳро қўйнидаги “Тупроққалъа” ёдгорлиги

0
131
марта кўрилган.

Элликқалъа туманидаги  “Тупроққалъа” ёдгорлиги милоддан аввалги I-IV ва VI асрларга тегишли бўлиб, у 1938 йил С.П.Толстов экспедицияси томонидан кашф этилган.

Тупроққалъа саҳни тўғри тўрт бурчак шаклида бўлиб, 17,5 га ер майдони тенг. Унда 2000-2500 киши истиқомат қилган. Шаҳар гумбазсимон йўлакли ва буржли мудофаа девори билан ўралган.

Шаҳарнинг ичида жойлашган хонадонларнинг орасидаги йўлаклар жуда тор бўлиб, ғиштларга туширилган тамғалар орқали яшаган жамоаларнинг қайси уруққа мансублигини аниқлаш мумкин бўлган.

Ҳайратланарлиси шуки, ташқи деворларнинг қалинлиги 7-9 метрга тенг. Шаҳарни археологик қазиш жараёнида 100га яқин турар жой ва саккизта сарой  аниқланган. Заллар бўртма нақшлар ва рангли хайкаллар билан жихозланган.

“Тупроққалъа” эрамизнинг I-IV асрларида Хоразм давлатининг пойтахти ҳисобланган. Шаҳар тарихи ҳамон ўрганилмоқда. Археологик ёдгорликка чиқиш учун зинапоялар барпо этилган. Чунки, лойсимон йўлаклар кўтарилишга ноқулайликлар туғдирган.

gujum. uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.