Самарқандда BBC билан ҳамкорликда “Бобур ва Бобурийлар маликалари изидан” номли фильм суратга олиняпти

0
218
марта кўрилган.

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ҳамда “BBC” телерадиокомпаниясининг Ўзбек хизмати томонидан “Бобур ва Бобурийлар маликалари изидан” деб номланган кўрсатув тасвирга олинмоқда, дея хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Ижодий гуруҳ тасвир ишларини олиб борар экан, Бобурийлар сулоласи тарихи, унинг мамлакатимиз сивилизациясида тутган ўрни, маънавий-маърифий, маданий ҳаётимиздаги аҳамиятини Бобурийлар маликалари тимсолида яққол ифода этишга ҳаракат қилади.

Бу сафар фильмни тайёрлашда янгича қарашлар, фикрлар билан ёндашилиб, самарқандликлар билан қизиқарли суҳбатлар уюштирилади. Бу кўҳна заминга дунёнинг турли бурчакларидан ташриф буюраётган сайёҳлар ўз таассуротлари билан ўртоқлашадилар.

Мазкур фильм тез орада “Севимли” телеканали орқали намойиш этилиши режалаштирилган.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.