Шаффофлик йўлида кечиладиган машаққатлар

0
149
марта кўрилган.

2018 йил 7 февралдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички сайёхликни тезкорлик билан ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари» ПП-3514 сонли тўғрисидаги қарорини таъминлаш юзасидан, ҳар бир соҳага инновацион технологияларни тадбиқ қилиш, ташкилот фаолиятини шаффофлигини таъминлаш ва коррупцияни олдини олиш мақсадида — Хива «Ичан-Қалъа» давлат музей қўриқхонасида жойлашган музейларга электрон билетлар сотиш ва ташриф буюрувчиларни ҳисобини юритишни автоматлаштирилган тизими, яъни турникетлар ўрнатилиши бошланди. Ушбу лойиҳанинг 1 босқичи ишга туширилди.

2019 йил 15 апрель кунидан бошлаб, очиқ осмон остидаги музей-шаҳар бўлган Ичан-Қалъа худудига кириш, музейлар ва диққатга созовор жойларни томоша қилиш учун чипталар ягона кассадан сотилиши ва барча кўргазма ва диққатга созовор жойларни кириш қисмларига ўрнатилган смарт-турникетлар орқали амалга оширилди.

Музей чипталари махаллий сайёҳларга 4 та тариф режаси ва чет эллик сайёҳларга 3 та тариф режаси асосида сотилади. Ҳар хафтанинг сешанба ва жума кунлари — мактаб ўқувчилари ва уларга ҳамрохлик қилувчи ота-оналари ёки ўқитувчилари музейларга бепул кириши кўзда тутилган.

Бундан ташқари — болалар уйлари ва махсус мактаб интернат тарбияланувчилари, мехнат фаҳрийлари, уруш ветеранлари ёки уларга тенглаштирилган фуқаролар, ногиронлиги бўлганлар, хизматдаги харбийлар хам музейларга бепул киришлари белгиланган.

«Музейларга электрон билетлар сотиш ва ташриф буюрувчиларни хисобини юритишни автоматлаштирилган тизими» (турникет) лойихаси ишга туширилгандан кейин — шаҳримизга келаётган сайёҳлар (чет эллик ва махаллий) ҳисобини тўғри юритиш таъминланди ва давлат бюджетига тушумлар 200-250% баробарига ошди. Ҳозирда Ота дарвоза олдидан марказий чиптахонада 6 та ва Полвон дарвозада 1та билет сотиш нуқтаси фаолият юритмоқда. Яна 1 та чиптахона шаҳар ичида ишга туширилиши режалаштирилган. Ҳар куни инкассация хизмати тўғридантўғри марказий чиптахонадан соат 19:30 да кунлик нақд пуллар тушимини олиб кетилиши тизими таъминланган.

Лойиҳани 2 босқичида чипталар масофадан туриб сотилиши режалаштирилган. Бунда ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахс (саёҳлик фирмалари) масофадан туриб олдиндан электрон чипталарини олиш имконияти яратилади. Махаллий сайёҳлар ўзлариниг мобил қурилмалари орқали (Сlick ва PayME) жойида тўловни амалга оширишлари мумкин. Шаҳарни ичкари қисмига 4 та ўз-ўзига хизмат қилувчи махсус инфо-киосклар ўрнатилиши ҳам режалаштирилган.

Лойиханинг 3 босқичида халқаро тўлов карталаридан ҳам тўловлар қабул қилиниши йўлга қўйилади.

Мазкур тизим сайёҳларни ҳисобини тўғри юритилишида ва давлат бюджетига пул тушумларининг шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади.

Музей-шаҳарда 4 та асосий кириш дарвозалари ва Қалъанинг 2 та қисми очиқ ҳолатда. Ҳозирда фақат Ота дарвоза ва Полвон дарвозада турникетлар ўрнатилган. Махаллий аҳоли вакиллари шаҳарга кириш ва чиқишлари қолган 2 та дарвоза (Боғча дарвоза ва Тош дарвоза) ва қалъанинг очиқ қисмларидан амалга оширилмоқда. Туб аҳолининг Ота дарвоза ва Полвон дарвоза орқали кириб-чиқишлари учун махсус рухсат берувчи ҳужжатлари ишланмоқда.

Шуни таъкидлаш жоизки, ҳаттоки гидлар ҳам хорижлик туристларни барчасини рўйхатдан ўтказишмоқда (мисол тариқасида шундай ҳолатлар бўлганки, олдинлари гидлар билан 20 нафар турист ташриф буюрса, унинг 15тасигина рўйхатдан ўтган). Шунингдек, «Ичан-Қалъа» давлат музей қўриқхонаси ҳудудида истиқомат қилмайдиган, аммо унинг ташқари ҳудудида яшайдиганларга ҳақиқатдан ҳам ноқулай шароит яратилди, лекин шаҳар бедарвоза эмас, унга йўлни қисқартириш учун, яъни манзилни яқинлаштириш мақсадида музей қўриқхонасидан кесиб ўтиш шарт эмаску?  

Яъни, Anhor.uz ижтимоий сайтида “Вновь чиновничья глупость – в свой дом через турникет и за деньги?” номли мақоласига ойдинлик киритиш мақсадида Маданият вазирлиги матбуот котиби ҳолат юзасидан аниқлик киритиб ўрганди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.