Талаба журналист ва блогерлар учун уч кунлик семинар-тренинг

0
290
марта кўрилган.

Бўстонлик туманида  бўлажак журналист ва блогерлар учун “MEDIACAMP”  лойиҳаси асосида уч кунлик семинар-тренинглар ўтказилди. Ушбу тадбир илм билан амалиётни уйғунлаштиришда катта аҳамиятга эга бўлди. 

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида уч кунлик семинар-тренинг ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талаблари Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани “Хўжакент” оромгоҳида бўлиб, Ўзбекистоннинг туризм, спорт ва маданий салоҳиятини юксалтиришда  ОАВнинг аҳамиятига бағишланган қатор семинар ва тренингларда иштирок этишди.

Бош вазир ўринбосари,  Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов  тадбирни очиб берди. У Ўзбекистоннинг имижини яратиш, ҳамда  ислоҳотлар ва янгиликларни ёритишда ОАВ вакилларининг ўрни нақадар муҳим эканлиги, бу борада бўлажак журналистларга катта умид билдирилаётганлигини таъкидлади.

Шу ўринда Бош вазир ўринбосари Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” халқаро туризм университетида айнан туризм соҳаси тарғиботига доир “Travel journalism” йўналишининг очилганини таъкидлаб,  унинг мақсад- моҳиятига алоҳида тўхталди ва келгусида  ушбу “MEDIACAMP”  лойиҳасини икки университет талабалари билан биргаликда ўтказишни таклиф этди.

Шунингдек,  Халқаро пресс-клуб раҳбари,  ректор Шерзод Қудратхўжаев  ёш ижодкорларнинг билим ва тажрибасини оширишда бу каби тренингларнинг аҳамияти катта эканлигини қайд этди.

Туризм ва спорт вазирлиги вакиллари Темур Мирзаев, Шухрат Исакулов ва Умид Раджабов бўлажак журналистлар учун семинар- тренинглар ўтказиб, уларга туризм ва спорт соҳаларини ривожлантириш ва бунда ОАВнинг роли ҳақида маълумот беришди.

Талаба  Тохирова Шахзода: “Биз, ёш журналистлар учун янгиликлардан хабардор бўлиш, етук журналист бўлиб етишиш сирлари тўғрисида назарий билим жараёнида ола олмаган катта имкониятни айнан “MEDIACAMP” лойиҳаси берди. Семинар-тренинг юқори савияда бўлиб ўтди ва нафақат билим берилди, балки, тадбир доирасида спорт мусобақалари ҳам ташкил этилди. “MEDIACAMP”  лойиҳаси янги ўқув йили олдидан бизга мотивация берди ”, дея алоҳида таъкидлади.
Тадбир доирасида юртимиз сайёҳлик салоҳияти, жумладан Бўстонлиқ тумани туристик салоҳиятини ҳамда спортни ривожлантиришга доир энг яхши материаллар тайёрлаган талабалар рағбатлантирилиши ҳам таъкидланди.

Албатта,  бу танлов — рағбатлантириш талабалар учун амалиёт машғулотлари ҳамдир.

Р. САПАЕВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.