Бокс қироли Муҳаммад Али Лондонга сафар қилганида…

0
211
марта кўрилган.

АҚШлик бокс қироли Муҳаммад Алининг ҳаёти, машҳурлиги ўзига хос.  У нафақат бокс оламида машҳур. Унинг ислом оламига кириб келиши ҳам ўзига хос. У қора танлиларнинг оқ танлилар билан тенг кўрилмаслигидан ҳамиша азият чекиб келган.  Ислом динида ирқчиликнинг йўқлиги уни ушбу динга ихлосини оширган. Ва ушбу динни қабул қилган.

 Лондонга сафар қилганида, бир журналист ундан сўради:

— Сиз Ислом динига сиғинасиз, шундайми?

Муҳаммад Али жавоб қилди:

— Алҳамдулиллаҳ, мусулмонман!

Журналист яна сўради:

— Америка Қўшма Штатларидаги эгизак биноларни портлатганлар сизнинг динингиз вакиллари эканлигига қандай қарайсиз?

Али шундай деди:

— «Дунёдаги энг ваҳший одам» дея ном олган Гитлер сизнинг динингиз вакили эди-ку?! Айб сизнинг динингиздами ёки Гитлердами? Энди ҳамма Гитлер ва унга ўхшаган хатокор ёмонлардан нафратланиши керакми ёки сизнинг динингизданми?

— Синглим, тўғри, ҳар бир мусулмон мукаммал эмас, аммо Ислом мукаммалдир!

Боксчининг сиёсатчиларга хос мушоҳадаси ҳам кишини ҳайратлантиради. Аллоҳнинг нури тушгани шу бўлса керак.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.