Бугунги кунда ҳаётимизга чуқур кириб келган мобил телефонларнинг ихтирокчисини биласизми? Нью-Йорклик Motorola DynaTAC компанияси ходими Мартин Купер биринчи мобил телефоннинг ихтирокчиси, «бобоси» ҳисобланади. Унинг яратилганига ярим аср бўлди.
1973 йил 3 апрелда Мартин Купер Нью-Йоркдаги Олтинчи авеню бўйлаб кетаётганида кўча бурчагида тўхтади ва чўнтагидан телефон китоби ва ғалати тусли телефонни чиқарди. У ғалати қурилманинг тугмачаларини босаётган пайтда атрофдагилар уни ҳайрат билан томоша қилишарди. Ихтирочи Моторола рақобатчиларидан Белл Лабораториясига қўнғироқ қилади. Мартинг суҳбатлашади ва шахсий чўнтак алоқа воситасидан қўнғироқ қилаётганини айтади.
Ўшандан бери ушбу кун “мобил телефонлар”нинг туғилган куни ҳисобланиб, Мартин Купер эса мобиль телефонларнинг “отаси” ва смартфонларнинг “бобоси”деган мақомга сазовор бўлди. Биринчи симсиз телефоннинг номи Motorola DynaTAC деб номланган. Қурилма фақат 11 йил ўтгач, яъни 1984 йилда сотувга чиқди. Замонавий стандартларга кўра, Motorola DynaTACни портатив деб аташ мумкин эмас. У ғишт шаклида бўлиб, оғирлиги 790 грамм ва узунлиги 22 сантиметр эди. Ушбу биринчи қурилма ёрдамида фақат чиқиш ва кирувчи қўнғироқларни қабул қилиш мумкин бўлган. Унда қўнғироқни юбориш ва тугатиш учун 10 та рақамли тугма ва яна иккитаси бор эди,
Motorola DynaTAC батареясининг тўлиқ қувватланиши12 соат бўлиб, у фақат 30-60 дақиқа суҳбатга етарли эди, халос. Қолаверса, тепасида алоқани ушлаб туриш учун 15 сантиметр узунликдаги антенна бўлган.
Бугунги кунда «мобил телефонлар» ишлаб чиқарувчилари бутунлай янги хусусиятларни таклиф қилишни тўхтатдилар ва ҳар бир тақдимотда “яхшиланган камера”, “кўпроқ ишлаш”, “яхшироқ автономия” сўзлари янграрди, кўпчилик ишлаб чиқарувчилар технологик тараққиётига етиб борилдидеган фикрда. Бироқ, Мартин Купер фикрича, смартфонларда ҳали ривожланиш учун жой борлигини. бугунги смартфонлар ҳали оптимал эмаслигини, мобил телефонлар инқилобнинг бошида турганлигини таъкидлайди.
Унинг фикрича келажакда смартфонлар соғлиғимизни кузатиши, меҳнат унумдорлигини ошириши ва ҳаётимизни янада яхшилаши мумкин. Барча соҳада информацион технологиялар юксалиб бораётганини эътиборга олсак, Мартин Купернинг гапида ҳам жон борлигига ишонсак бўлади.
Интернет материали асосида Мадинахон ТОПИЛОВА тайёрлади.