Интилганга толе ёр деганларидек, кениялик Кимани Маруге кексайганда орзусига эришди. Илм олиш бахтига муяссар бўлди.
Кимани Маруге дунёдаги энг қари ўқувчи ҳисобланади. У 84 ёшида 1-синфда таҳсил олиш учун мактабга борган ва иштиёқ билан билим олган.
Афсуски, мактабни битирганлик ҳақидаги аттестатни олишга улгурмади. Бироқ, кўнгли тубидаги армонини рўёбга оширишга эришгани унинг учун катта бахт-саодат бўлган.