Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан қатор ҳамкор ташкилотлар билан бирга Халқаро бағрикенглик кунига бағишлаб 15-21 ноябрь кунлари “Маърифат ва миллатлараро бағрикенглик” шиори остида “Бағрикенглик ҳафталиги” юксак савияда ўтказилди.
Ҳафталик нафақат пойтахтимиз, жонажон Ўзбекистонимизнинг ҳар бир гўшаси, ҳудуди, маҳалласи, ўқув даргоҳлари, ижодий ва меҳнат жамоаларини қамраб олди ва юқори савияда, баланд руҳда ташкил этилди.
Пойтахтнинг Яккасарой туманидаги янги очилган “Дўстлик” боғида «Халқаро бағрикенглик куни» муносабати билан ўтказилган маданий-маърифий тадбир ҳам барчани хушнуд этди.
Юртимиз тарихига эътибор қаратсак, аждодларимиз бағрикенглик тамойилига ўтмишнинг барча даврларида амал қилиб, дўстона яшаганига амин бўламиз. Халқимиз тафаккурида, онг шуурида асрлар оша яшаб келаётган бу қадрият бугун янада равнақ топмоқда. Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат вакиллари олижаноб мақсад ва ниятлар йўлида ҳамкор, ҳамжиҳат бўлиб фаолият юритмоқдалар.
Тадбирда мамлакатимиздаги турли миллатларнинг маданий марказлари томонидан тайёрланган куй-қўшиқлар, рақслар ва хор жамоаси чиқишлари намойиш этилди. Уларнинг орасида ёш истеъдод эгалари кўплиги анъаналаримизнинг давом этаётганлигини англатади.
Шунингдек, турли миллат халқларининг миллий ҳунармандчилиги намуналари акс этган кўргазмалар ҳам барча томошабинларда гўзал таассуротлар қолдирди.
GUJUM.UZ
Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати олган фотолар