Мақсуд — жаҳон чемпионати совриндори

0
185
марта кўрилган.

Чилининг Сантьяго шаҳрида ўтган дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 64 давлатдан 428 нафар спортчи ғолиблик учун куч синашди. Улар орасида Навоий олимпия захиралари коллежининг 1-босқич ўқувчиси Мақсуд Очиловнинг ҳам борлиги таҳсинга лойиқдир. У Навбаҳор тумани, «Бурқут» маҳалласида яшайди, дея хабар бермоқда Navoi.uz сайтида.
Мусобақанинг дастлабки ку­нида 50 килограммгача бўл­ган дзюдочилар баҳсида иш­тирок этган спортчимиз Мақсуд авст­ралиялик Кейн Стюарт, иккин­чи даврада венгриялик Фечко Санадларни енгди. Фи­нал йўл­лан­маси учун ўтказил­ган жанг­да татамига туркиялик Эждер Токтай билан баҳс олиб бо­риб, уни ҳам мағлубиятга уч­рат­ди.
Жаҳон чемпионатининг олтин медали учун кечган муросасиз беллашувда Мақсуд брази­лия­лик Алди де Оливейрага қар­ши гиламга тушди ва кумуш ме­­дални қўлга киритди.
— Халқаро майдондаги ну­фуз­ли мусобақада қатнашаёт­га­нимда мени мана шу да­ра­жада вояга етказган ота-онам­нинг меҳри, Ватанимиз, маҳал­ла­дошларим турганини, ярати­лаётган шароитларнинг бар­ча­си истиқлолимиз шарофа­ти­дан эканини чин дилдан ҳис қи­ламан. Мана шу туйғу менга катта куч-қувват ва ишонч бер­ди, — дейди М. Очилов. — Спорт билан шуғулланишим на­фақат жисмонан соғлом, бал­­ки мустаҳкам иродали ва қатъ­иятли бўлишимга ёрдам бер­моқ­да. Бизнинг оила «спорт­чи­лар оиласи» десам, му­болаға бўл­майди. Чунки отам Салим Жу­маев кураш бўйича мураб­бий. У кишидан жуда кўп нар­сани ўргандим. Юқо­ри нати­жаларга эриши­шим­­да устозим Ис­моил Қур­бо­новнинг ҳам хиз­матлари катта. Исмоил ака му­со­бақага кети­шим­дан олдин «Сен у ерга на­фақат ўзбекис­тон­лик дзюдочи, балки Ўзбе­кис­тоннинг юзи ҳам бўлиб ке­таяпсан. Юзинг ер­га қара­ма­син», дедилар. Ху­лоса қилдим. Натижаси ёмон бўл­мади.
Мақсуднинг спорт билан ошно бўл­ганига 5 йил бўлибди. У шу давр ичида бир неча бор Осиё ва Ўзбекистон чемпионат­лари­да иштирок этиб, тенг­дошлари орасида тенгсиз эка­нини ис­ботлаб, шоҳсупа чўқ­қи­сига кў­тарилган.
Болалар спортини ривож­лан­­тириш борасидаги исло­ҳот­­лар изчил давом эттирилар экан, Мақсуд каби ёшлари­миз­нинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етиши, ўз куч ва са­ло­ҳия­ти билан дунёни лол қолди­риб, Ўзбекистон фар­занд­­лари ҳеч кимдан кам эмас­лиги ва ҳеч қачон кам бўлмас­лигини ис­ботлайвериши шуб­ҳасиз.
Хуршида НАРЗИЕВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.