Умрингиз узоқ бўлишини истайсизми? Бу қизиқ!

0
360
марта кўрилган.

Швецияда олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра, ит боқиш юрак ва қон-томир касалликларининг олдини олиб, ўлим хавфини камайтиради, деб хабар беради CNN ахборот хизмати.
Аниқланишича , ит боқмайдиган ёлғиз яшайдиган кишиларга нисбатан ит боқадиган ёлғиз яшовчи одамларда ўлим хавфи 33, юрак ва қон-томир касалликлари билан боқлиқ ўлим хавфи 36, юрак хуружи эса 11 фоизга камаяр экан.
Кўпчилик билан яшовчи кишилар учун ҳам ит боқиш фойдадан холи эмас экан. Кўпчилик билан яшовчи ит боқмайдиган кишиларга нисбатан кўпчилик билан яшовчи ит боқадиган кишилар ўртасида ўлим хавфи 11, юрак ва қон-томир билан боғлиқ ўлим хавфи 15 фоизга пасаяр экан. Аммо, кўпчилик билан истиқомат қилувчи кишиларга ит боқиш ёки боқмаслик омили юрак хуружи хавфини камайиши ёки кўпаймаслигига таъсир кўрсатмаслиги маълум бўлган.
Тадқиқотда 40 ёшдан 80 ёшгача бўлган 3,4 миллион швециялик аҳолининг 12 йил давомидаги турмуш тарзи ўрганилиб, шундай хулосага келинган.
Ит билан мулоқотда бўлиш кишидаги тушкунлик кайфиятини йўқотиб, руҳий оламини яхшилайди. Итни тоза ҳавога сайрга олиб чиқиш, ювинтириш, озиқлантириш каби жисмоний ҳаракатни талаб қилувчи парвариш қилиш билан боғлиқ меҳнат эса кишининг жисмоний ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади ва охир-оқибат буларнинг барчаси юрак ва қон-томир фаолияти яхшиланишига олиб келади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.