Эстроген гормони қалқонсимон без хасталиги билан боғлиқ

0
20885
марта кўрилган.

Инсон организмидаги ҳар бир гормоннинг ўз вазифаси бор. Аёлларда учрайдиган эстроген гормони  ўз навбатида фарзанд кўриш қобилиятини юзага келтиради ва аёл жинсига монанд қомат, ҳулқ-атвор ва нафосатни белгилайди.

Эстроген гормонининг камайиб кетиши асосан, қалқонсимон без хасталиги билан боғлиқ муаммолардан биридир. Чунки, ушбу аъзо орқали бутун тана бошқарилади ва гормонлар фаолиятига ҳам масъул. Бу гормоннинг камайиб кетиши асосан қирқ ёшдан ошган аёлларда кўп учрайди. Кам бўлсада, балоғат ёшидаги қиз болалар организмида ҳам рўй бериши кузатилади.

Гормонал бузилишлар ўз навбатида организм учун жиддий муаммоларни келтириб чиқаради. Бунинг учун аввало, гормонал балансни меъёрга келтириш лозим. Бу борада эндокринолог врач билан маслаҳатлашиш керак.

Касалликни ўз вақтида даволаш беморнинг тезда тузалишига туртки бўлади. Ўз навбатида керакли дори-дармонларни шифокор белгилайди ҳамда овқатланиш рационига қўшимча равишда керакли маҳсулотларни тушинтиради.

Дуккакли ўсимликлар таркибида эстроген гормонига ўхшаш модда фитоэстроген кўп миқдорда бўлиб, организмда гормонал балансни бир маромда ушлашда ёрдам беради. Жумладан, мош, ловия, нўхат, гречиха, соя, гуруч, ўрик, кунжут, карамнинг барча турлари ва кўкатлар гормонал балансни мўътадиллаштиради. Бемор даволаниш билан биргаликда парҳез қилиши ҳам катта аҳамиятга эга. Сут маҳсулотлари, тухум, помидор, қовоқ ва сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилиши зарур. Ушбу маҳсулотлар таркибида фолий кислотаси, витамин С, К кўп миқдорда бўлиб, гормонал ўзгаришларни бир маромда сақлашда ёрдам беради.

Шоира  БЕКЧАНОВА, тиббиёт фанлари номзоди

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.