Тамаки маҳсулотлари дунёда ҳар йили 5 миллион кишининг умрига зомин бўляпти

0
535
марта кўрилган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳар йили алкоголь ва тамаки маҳсулотлари тахминан 3,5 ва 5 миллион кишининг умрига зомин бўлаяпти. Бу кўрсаткични автоҳалокат ёки саратоннинг баъзи турлари билан қиёслаш мумкин.

Бу зарарли одатлар ишемик юрак касаллиги, ўпка саратони, сурункали бронхит ва амфизем, септик ошқозон яраси ва бошқа кўплаб касалликларни ривожланишини тезлаштириши исботланган. Афсуски, дунёда эркакларнинг 50 фоизи ва аёлларнинг эса 25 фоизи сигарет чекмоқда ва чекиш ҳар ўндан бирининг ўлимига сабаб бўлаяпти.  Уларнинг сигарет чекмайдиганларга нисбатан миёкард инфарктидан вафот этиши 5 баравар юқори. Ҳар бир сигарет чекиш умр кўришни 5 – 15 дақиқагача қисқартирмоқда.

ЖССТ маълумотларига кўра, йилига киши бошига 8 литр спиртли ичимлик истеъмол қилиш ҳар қандай миллат генофондига жиддий таҳдид солувчи чегара ҳисобланади. Спиртли ичимликлар одатда гиёҳванд моддалар ва турли заҳарлар каби дастлаб ҳаяжонлантиради, кейин эса парализацияловчи таъсир кўрсатади. Алколголь маҳсулотларини тез-тез истеъмол қилиш турли органлар фаолияти бузилишига олиб келади.

 Манба: minzdrav.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.