Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳисоботига кўра, дунё бўйлаб ҳар куни ўртача 830 нафар аёл ҳомиладорлик ва туғруқдан кейинги асоратлар туфайли вафот этади. 1990 йилдан 2015 йилгача бўлган даврда дунёда оналик ўлими 44 фоизга камайган бўлса-да, кўрсаткичлар ҳали ҳам қувонарли даражада эмас.
Оналик ўлимининг 99 фоизи кам даромадли давлатлар, хусусан ярмидан кўпи Aфрика қитъаси мамлакатлари ва учдан бири Жанубий Осиё мамлакатлари ҳиссасига тўғри келади. Бундай ҳолат айниқса 15 ёшгача, яъни вояга етмаган қизлар ўртасида кўп учрайди.
Оналик ўлими аксарият ҳолларда ўз вақтида тўғри тиббий хизмат кўрсатилмагани боис содир бўлади. Aгар ўз вақтида малакали тиббий хизмат кўрсатилса, ҳам она, ҳам бола жонини сақлаб қолиш мумкин.
Оналик ўлимининг 75 фоизи қуйидаги сабаблар туфайли содир бўлади:
- Кўп қон кетиши (кўпинча туғруқдан сўнг);
- Организмга инфекция тушиши (кўпинча туғруқдан сўнг);
- Ҳомиладорлик даврига юқори қон босими остида юриш;
- Туғруқни асоратли кечиши;
- Нотўғри амалга оширилган аборт.