Халқимиз райҳонни азал-азалдан севиб истеъмол қилади. Овқатларга, чойларга шифобахш кўкат сифатида ишлатиб келади. Ҳовлиларга экиб, қулоққа тақиб олишади. Албатта, бу беъжиз эмас. Дарҳақиқат у ҳавони ва одам вужудини юқумли касаллик тарқатувчи микроблардан ва инфекциялардан тозалайди. Шунинг учун ҳам уни жаннат гули- райхон, дея эъзозлашади.
Томоқ оғриганда: 4 қошиқ майдаланган райҳон баргини 250 мл қайнаган сувга солиб 20 дақиқа қайнатиб, совугач сузиб олиб, кун давомида 2-3 марта илиқ ҳолда томоғингизни чайинг.
Қовоқлар шамоллаганда: 2 қошиқ майдаланган райҳон баргларини 500мл қайнаган сувга солинг ва совутиб сузгичдан ўтказинг. Малҳамга докани ботириб қовоқларингиз устига қўйинг.
Бош оғриғида: Райҳон, маврак, лимонўтни тенг миқдорда олиб, 1 чой қошиғини 200мл қайнаган сувда 20 дақиқа дамланг ва сузиб олгач, 1 чой қошиқ асал билан аралаштириб ичинг. Ушбу шарбат тинчлантириш хусусиятига ҳам эга.
Шоира Бекчанова, тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали врач