Тухум барак

0
5115
марта кўрилган.

Қадимий Хоразм таоми – тухум барак пархез овқат ҳисобланиб, инсоннинг ҳазм фаолиятини яхшилайди. Оқсилга бой неъмат бўлгани учун қонни кўпайтиришга ҳам таъсир қилади.

Хамирни тайёрлаш: 250 грамм совуқ сувга тухум солинади, бир чой қошиқ туз ва кераклича ун аралаштирган ҳолда қаттиқ хамир қорилади. Думалоқ ҳолга келтириб 10-15 дақиқа тиндирилади.

Қийма тайёрлаш: Хамир қорилгач, лаганчага тухумларни чақиб аралаштирилади. Алохида идишда сут ва ўсимлик мойини ҳам аралаштирилади. Иккаласини бир идишга солиб, унга туз ва табга кўра зираворларни қўшиб яна аралаштирамиз.

Қозонга сув тўлдириб, оловга қўямиз, сув қайнаганидан сўнг туз солинади.

Хамирни пиширишга тайёрлаш:  Тиндирилган хамирни 1, 5-2мм қалинликда катта қилиб ёямиз ва керакли шаклда кесамиз. Ёки тама қилиб, кичик ёнғоқдек кесамиз, сўнгра думалоқ қилиб, жувада ёйилади. Совуқ, шўр сув ёрдамида хамирнинг ён атрофи маҳкам ёпиштирилиб, халтача ясалади. Қолган барча ҳаракатлар сув қайнаётган қозон ёнига кўчирилади.

Ош қошиқ ёрдамида қиймани хамир халтача ичига соламиз очиқ қисмини ҳам бириктириб, уни қайнаб турган сувга солинади. У 3-4 дақиқа қайнатилгандан сўнг лаганга оламиз ва бир-бирига ёпишиб қолмаслиги учун олдиндан тайёрланган сарёғни суртамиз. Бахор ва ёзда қиймасига  турли хил кўкатлар аралаштириш мумкин. Кўкатлар ҳазмни янада яхшилайди. Қон босимини туширади.

Тухум барак учун керакли масаллиқлар:

Хамирига: Олий нав ун – 500 – 600 гр, тухум – 1 дона,  сув – 250 мл.

Қиймасига: Тухум – 10 дона, ўсимлик мойи – бир тухумга бир ош қошиқ,  сут ҳам бир тухумга икки ёки бир ош қошиқ, туз – табга кўра.

Шоира Бекчанова, врач

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.