Ўзбекистон тупроғи, унда етиштирилган маҳсулотлар олтинданда қиммат ҳусусиятларга бойлиги билан ажралиб туради. Буни она юрт неъматларининг доривор ҳусусиятларида кўришимиз мумкин. Иммунитетни кўтариш учун улардан кенг фойдаланишни тавсия қилардим. Иммунитети кучли кишига дард юқмайди.
Тўғри ва ўз вақтида овқатланиш соғлом турмуш тарзининг бир йўналишидир. Сабзавот, мева ва дамламалардан, жумладан ялпиз, наъматак, қалампирмунчоқ қайнатмаларидан ва турли меваларнинг қоқи қайнатмасини тез-тез истеъмол қилиш муҳим.
Кундалик ҳаётимиздан ўрин олаётган чет элдан кириб келаётган сунъий етиштирилган ва сунъий озиқ — овқат маҳсулотларидан иложи борича кам ишлатинг. Масалан, ПАЛЬМА мойи қўшилган маҳсулотлар бизнинг иқлимимизга мослашмаган ўсимлик мойи бўлиб, унинг ҳазм қилиш жараёни бизнинг организмимизга сингиб бориши мутлақо зарарли бўлиб, у рак тўқималари клеткаларининг ёрилиши ва иммунитет емирилиши оқибатларини юзага келтиради. Шунинг учун ҳам айрим Европа давлатлари, масалан, Россия ҳукумати пальма мойини озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидан 2011 йил қонунан савдодан чиқариб ташлаганлигининг сабаби ҳам шунда. Бундай мисолларни кўплаб келтиришимиз мумкин.
Биолог сифатида асосий маслаҳатим бугунги кунда ўзимизнинг табиий муҳитимизда етиштирилаётган маҳсулотлардан, шунингдек табиий шароитимизда маҳаллий ва ёввойи мухитда ўсаётган доривор ўсимликларимиздан кўпроқ фойдаланишни тавсия қиламан.
Уй шароитида иммунитет фаолиятини яхшилаш мақсадида ўрик қоқи, чилонжийда қоқиси, олма ва турли мевалар аралашмасидан таёрланган шарбатлар тайёрлаб истеъмол қилиш, қора кишмишни 6 соат мобайнида қайнаган сувга солиб қўйиб кейин истеъмол қилиш ҳам иммунитетни қувватини оширади.
Шунингдек, ҳозирда бозорларимизда сотилаётган занжабил (имбир) дан кенг фойдаланиш ҳам мақсадга мувофиқдир. У нафақат иммунитетни оширади балки турли юқумли касалликларни олдини олиш хусусиятига эга. У организмдаги турли ёт хилтларни ва қон таркибини тозалаши натижасида мия фаолиятини яхшилайди. Кўзни равшанлаштиради, жисмоний ва биологик қувватни оширади.
Шохида СУЛТОНОВА, биолог