Мактаб ошхоналари фаолиятига рухсат бериладими?

0
276
марта кўрилган.

Барча ота-оналарни мактаб ошхоналари фаолиятига рухсат бериладими? Ёки йўқ деган савол қизиқтиряпти.  Мактаб ошхоналари фаолият юритишига ССВ томонидан рухсат берилгани йўқ. Мабодо, рухсат берилса у қандай талабларга жавоб бериши керак?

Мактаб ошхоналари фаолиятига рухсат берилганда:

1.тана ҳароратини ўлчаниши;

2. соғлом ва иссиқ овқатларни тайёрланиши;

3. болалар овқатланиш учун ўтиришларида масофа 2 метрдан узоқроқ бўлишини таъминлаш;

4. бир столда 4 дан ортиқ болалар ўтирмаслигини таъминлаш;

5. қўлларни совунлаб ювиш ёки антисептик воситалар билан ишлов бериш учун тўлиқ шароит бўлиши шарт (сув, совунлар, алоҳида қоғоз салфеткалар ва ҳоказо).

Шунингдек, Санитария ва эпидемиология хизмати томонидан доимий равишда мактаблар ошхонаси санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилишлари ўрганилади ва назорат қилиб борилади.

Бугунги кунда бу меъёрлар талаб даражада сақланиши мактаб раҳбарияти ва ходимлари ҳамда ота-оналар назоратида бўлиши керак.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.