Қанд касаллигига даво табиий малҳамлар

0
1192
марта кўрилган.

Биринчи малҳам:  Қоқиўт (момоқаймоқ, одуванчик обыкновенный) илдизи, черника ўсимлиги барги ва меваси, чаёнўт(аронник) барги йиғмаларининг ҳар биридан   икки ош қошиқ миқдорида олиб, бир стакан сувда дамланади. Илиқ ҳолига келгач, докадан ўтказилади. Кунига икки маҳал 0,5 стакандан ичилади.

Иккинчи малҳам: Ловия меваси ва  тут барги (оқ ёки қизил тут), лавр барги (дафна, лавровый лист), черника баргийиғмаларининг ҳар биридан 2-3 ош қошиғини  ярим литр қайнаб турган сувга солинади ва 15 дақиқа сув ҳаммомида тутиб турилади. Кейин қайнатмани докадан ўтказиб, кунига 3-4 маҳал бир стакандан ичилади.

Учинчи малҳам:  Арпанинг 100 грамми уч стакан қайнаб турган сувда дамланади ва хосил бўлган шарбат докадан ўтказилади. Уни кунига 2-3 маҳал 0,5 стакандан овқатдан олдин ичилади. Арпа шарбати жигар ва қонни ҳам тозалайди.

 Тўртинчи малҳам:  Лавр баргидан (лавровый лист) ўн донаси уч стакан қайнаган сувда 2-3 соат дамланади. Ҳосил бўлган қайнатма докадан ўтказилиб, кунига уч маҳал ярим стакандан ичилади. Бу дамлама қонни суюлтириш хусусиятига ҳам эга. 

Шунингдек, ширин бодом, ер нок (топинамбур) истеъмол қилиб туриш қондаги қанд миқдорини камайтиради.   Ер нокни хом  ёки пиширилган ҳолида, салатлар таркибида фойдаланиш мумкин. Мошнинг қобиқини майдалаб, дамламасини чой  қилиб ичиш юриш ҳам қондаги қанд миқдорини пасайтириш хусусиятига эга. 

Шоира БЕКЧАНОВА, тиббиёт фанлари  намзоди, олий тоифали врач

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.