Зиранинг шифобахш хусусиятлари

0
1302
марта кўрилган.

Тўғри овқатланиш ва мунтазам машқлар орқали озиш ва соғлом бўлиш ҳеч кимга сир эмас. Кўпчилик озишни, баданидаги ортиқча ёғларни кетказишни орзу қилади. Ушбу жараёнида маълум аҳамиятга эга зиравор мавжуд. Бу зира.

У ҳар қандай овқатда ишлатса бўладиган ва ёғ ҳужайраларининг тўпланиб қолишини камайтириш орқали озишга ёрдам берувчи ажойиб неъмат. Шифобахш неъмат вазн йиғилишининг олдини олишдан ташқари, олдиндан мавжуд бўлган ортиқча килограммлардан қутулишга ҳам ёрдам беради, ёғ тўқималари фоизини жиддий равишда камайтиради.

Эрон тиббиёт фанлари университетида ўтказилган тадқиқотларда ўз рационига зирани киритган аёллар организмида ёғ тўқималари 14 фоизга камайгани, шу вақтнинг ўзида, назорат гуруҳи қатнашчилариники эса ҳатто соғлом яшаш тарзига қарамасдан 5 фоизга камайгани аниқланди.

Ушбу неъмат тиниқиб ухлашни ҳам таъминлайди. Зеро,  уйқуга тўймасликовқатга бўлган таълабни кучайтиради. Тўйиб ухламаслик иштаҳани назорат қила олмасликка ва метаболизмнинг секинлашишига олиб келади. Зира уйқусизликнинг олдини олади.

У қондаги шакар миқдорини камайтиришга ҳам ёрдам беради. Зира ҳужайраларнинг инсулин ва глюкозага бўлган мойиллигини кучайтириш йўли билан қондаги шакар миқдорини ушлаб туришга кўмаклашади. Қондаги шакар миқдорини назоратда тутиб туриш эса углеводларга бўлган интилишни енгишни таъминлайди.
У овқат ҳазм қилишни яхшилайди. Ушбу неъмат  оғиз бўшлиғидаги сўлак безларини фаоллаштиради, бу эса ҳазм қилиш фаолиятини яхшилайди. Зира таркибидаги тимол моддаси овқат ҳазм қилиш ва сингдиришда иштирок этувчи кислота бўлиб, ўт ва ферментлар ишлаб чиқарувчи безлар фаолиятини кучайтиради. Шунингдек зира ел ҳайдовчи восита ҳисобланади, яъни у газ йиғилиши ва қорин дамлаш муаммоларининг ҳам ечими эканлигини билдиради.

Зираворни қовурилган ва димланган ҳар қандай овқатларда ишлатиш мумкин. Ушбу  зиранинг чойи ҳам кони фойда. Зирани сувда қайнатинг ва ўн дақиқа дамлаб қўйинг. Овқатдан кейин хўплаб-ҳўплаб ичинг. Унинг самарасини яққол ҳис қиласиз.

Азизлар саломатлигингиз ўз қўлингизда.  Тиббий сабоқларга эътиборли бўлсангиз, кўпроқ ўқисангиз ўз вужудингизга қулоқ тутиб турсангиз ва  халқимизнинг кам сўзла, кам е деган маталига амал қилсангиз бас.  Танангиз ҳам қалбингиз ҳам Аллоҳнинг омонати, унга хиёнат қилманг. Соғлом турмуш тарзига амал қилинг.

Дилбар БЕКЧАНОВА, журналист

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.