Яккасаройда “Оналар яшил макон учун!”акцияси

0
588
марта кўрилган.

Фарзандларимиз таълим-тарбиясига, замонавий билим олишига эътибор қаратар эканмиз атроф-муҳитни асраш, табиатни ўрганиш, уни севиш билим ва кўникмаларини ҳам шакллантириш  мақсадга мувофиқ. Болажонларнинг табиатга меҳр-муҳаббати аввало ўз уйидан, маҳалласидан бошланади. Зеро,  «Маҳалла Ватан ичра ватан» дейилиши, бежиз эмас.

Яккасарой туманидаги Юнус Ражабий маҳалласининг Ракатбоши кўчаси 15а- уй ҳудудида “Оналар яшил макон учун!” акцияси бўлиб ўтди.

Унда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ходимлари, туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи ва ходимлари, маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари, маҳалла фуқаролари, ҳоким ёрдамчиси, маҳалладаги ёшлар етакчилари иштирок этиб, у ерга 25 дона мевали кўчат дарахтлари экилди. Болалар майдончаси саранжом саришта қилинди.

 Халқимизда “Кўчат эк, боғ ярат” деган нақл бор. Чунки, экилган кўчатлар униб-ўсиб чиройли манзара ҳосил қилиш билан бирга чор-атрофни кислород билан таъминлайди. Гўзал манзаралар кишининг дилини яйратиб, кўзларини қувонтирса,   соф ҳаво инсон салоиатлигига саломатлик улашади.

Отабек Насимов, Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.