Фарзандларимиз таълим-тарбиясига, замонавий билим олишига эътибор қаратар эканмиз атроф-муҳитни асраш, табиатни ўрганиш, уни севиш билим ва кўникмаларини ҳам шакллантириш мақсадга мувофиқ. Болажонларнинг табиатга меҳр-муҳаббати аввало ўз уйидан, маҳалласидан бошланади. Зеро, «Маҳалла Ватан ичра ватан» дейилиши, бежиз эмас.
Яккасарой туманидаги Юнус Ражабий маҳалласининг Ракатбоши кўчаси 15а- уй ҳудудида “Оналар яшил макон учун!” акцияси бўлиб ўтди.
Унда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ходимлари, туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи ва ходимлари, маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари, маҳалла фуқаролари, ҳоким ёрдамчиси, маҳалладаги ёшлар етакчилари иштирок этиб, у ерга 25 дона мевали кўчат дарахтлари экилди. Болалар майдончаси саранжом саришта қилинди.
Халқимизда “Кўчат эк, боғ ярат” деган нақл бор. Чунки, экилган кўчатлар униб-ўсиб чиройли манзара ҳосил қилиш билан бирга чор-атрофни кислород билан таъминлайди. Гўзал манзаралар кишининг дилини яйратиб, кўзларини қувонтирса, соф ҳаво инсон салоиатлигига саломатлик улашади.
Отабек Насимов, Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати