Гул сувга ошиқ бўлибди…
Сувга:
– Сени севаман,– деб айтди. Сув:
– Мен ҳам сени севаман, – деди.
Орадан бироз вақт ўтиб, такрор Гул Сувга:
– Сени севаман, – деди.
Сув:
– Мен ҳам сени севаман, – дея жавоб берди…
Бир куни гул касал бўлиб, сўлиб қолибди…
Сув бу ҳолни кўриб истироб ила табиб чақирди. Табиб Гулни яхшилаб текширди ва Гулга умидсиз боқди. Сув эса хавотирланиб:
– Гулга нима бўлган экан? – дея табибга илтижо ила боқди…
Табиб эса:
– Ҳеч нарса қилмаган, фақатгина Сувсиз қолибди, – афсус ила жавоб қилибди…
Ривоятнинг ҳикмати шуки, Ишқ — фақат сени севаман!– дея гўзал сўзлар айтиб, илтифотлар кўрсатиб, ширин гаплар ила чўлғашдан иборат эмас. Севгу бу – бир бириларига меҳр бермок, кўнглини англамоқ ва эзгу амаллар ила дилини хуш ҳамда мушкулини осон қилмоқдир.
Ҳикматлар хазинаси бўлмиш аллома Мавлоно Румийнинг охирати обод бўлсин…