Мавлоно Румий ҳикмати: Гул сувга ошиқ бўлибди…

0
636
марта кўрилган.

Гул сувга ошиқ бўлибди…
Сувга:
– Сени севаман,– деб айтди. Сув:
– Мен ҳам сени севаман, – деди.
Орадан бироз вақт ўтиб, такрор Гул Сувга:
– Сени севаман, – деди.
Сув:
– Мен ҳам сени севаман, – дея жавоб берди…
Бир куни гул касал бўлиб, сўлиб қолибди…
Сув бу ҳолни кўриб истироб ила табиб чақирди. Табиб Гулни яхшилаб текширди ва Гулга умидсиз боқди. Сув эса хавотирланиб:
– Гулга нима бўлган экан? – дея табибга илтижо ила боқди…
Табиб эса:
– Ҳеч нарса қилмаган, фақатгина Сувсиз қолибди, – афсус ила жавоб қилибди…

Ривоятнинг ҳикмати шуки, Ишқ — фақат сени севаман!– дея гўзал сўзлар айтиб, илтифотлар кўрсатиб, ширин гаплар ила чўлғашдан  иборат эмас. Севгу бу – бир бириларига меҳр бермок, кўнглини англамоқ ва эзгу амаллар ила дилини хуш ҳамда мушкулини осон қилмоқдир.

Ҳикматлар хазинаси бўлмиш аллома Мавлоно Румийнинг охирати обод бўлсин…

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.