Танловда давлат рўйхатидан ўтган Тошкент шаҳри ННТлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги йўналишлардаги лойиҳалари кўриб чиқиш учун қабул қилинади:
- Аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича “Маҳалла – сектор – туман” тамойили асосида манзилли ҳамкорлик тизимини жорий этиш;
- “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” тамойилини ҳаётга жорий этиш орқали аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш, оилавий тадбиркорлик ва касаначилик ҳамда ҳунармандчиликни рағбатлантиришда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ўрни;
- Оила институтини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашда маҳаллий давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ижтимоий шерикликни кучайтириш;
- Оилавий ажримлар, ноқонуний ва эрта никоҳларни олдини олишда, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашда давлат органлари билан нодавлат ташкилотларнинг ижтимоий ҳамкорлиги;
- “Соғлом оила – соғлом жамият” ғоясини ҳаётга татбиқ этиш, нотинч ва муаммоли оилалар ва фуқароларга руҳий кечинмаларини енгишда психолог кўмагини кучайтириш;
- Кексалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож, оғир аҳволга тушиб қолган инсонларни қўллаб-қувватлаш, уларга меҳр ва мурувват кўрсатишда давлат органларига кўмаклашиш;
- Нуронийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг бой тажрибаси, фойдали маслаҳатларини ёшларга чинакам тарбия мактаби сифатида сингдириш,
- Ёшларни гиёҳвандлик, ахлоқсизлик ва бошқа зарарли таъсирлардан ҳимоя қилишда таълим муассасаси, оила ва маҳалла институтлари билан ижтимоий ҳамкорликни кучайтириш;
- Турли миллат вакиллари ўртасида дўстлик ва қардошлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, маданиятлар муштараклигини кенг тарғиб қилиш;
- “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ғояси асосида маҳаллаларда маънавий-маърифий тадбир (таниқли санъат, фан, таълим, спорт ва турли соҳа вакиллари) ва кечаларни ташкиллаштириш;
- “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастури ижроси устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, дастур ижросини маҳаллий ва хорижий ОАВларида кенг ёритиш;
- “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастури – ислоҳотлар макони” рукни остида мақола, радиоэшиттириш, видеолавҳа ва роликларни тайёрлаш.
Танловларда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши сўралади:
- Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
- Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фондининг телеграмм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
- Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
- Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (нусхаси);
- Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
- Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари (имкон қадар).
Битта лойиҳа учун ажратиладиган маблағ миқдори – 40 000 000 сўмгача. Лойиҳалар ижро муддати 1 йилгача муддатда бўлиши лозим.
Ҳужжатлар қабул қилиш 2022 йил 15 июндан 15 июлгача қабул қилинади.
Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 форматда): Тошкент шаҳри, 100066. Ислом Каримов кўчаси, 51-уй манзилида жойлашган Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2-қават 206-хонада жойлашган Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди номига юборилиши керак.
Танлов шартлари ва тақдим этилиши керак бўлган маълумотлар тўғрисида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фондининг “Тошкент шаҳар Жамоат фонди” канали ва ижтимоий тармоқлар орқали танишиш мумкин.
Маълумот учун тел: 97-775-50-51.