Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаол иштирокини таъминлаш” мавзусидаги Давлат грантининг 2-танловини эълон қилади

0
345
марта кўрилган.

Танловда давлат рўйхатидан ўтган Тошкент шаҳри ННТлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги йўналишлардаги лойиҳалари кўриб чиқиш учун қабул қилинади:

  1. Аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича “Маҳалла – сектор – туман” тамойили асосида манзилли ҳамкорлик тизимини жорий этиш;
  2. “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” тамойилини ҳаётга жорий этиш орқали аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш, оилавий тадбиркорлик ва касаначилик ҳамда ҳунармандчиликни рағбатлантиришда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ўрни;
  3. Оила институтини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашда маҳаллий давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ижтимоий шерикликни кучайтириш;
  4. Оилавий ажримлар, ноқонуний ва эрта никоҳларни олдини олишда, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашда давлат органлари билан нодавлат ташкилотларнинг ижтимоий ҳамкорлиги;
  5. “Соғлом оила – соғлом жамият” ғоясини ҳаётга татбиқ этиш, нотинч ва муаммоли оилалар ва фуқароларга руҳий кечинмаларини енгишда психолог кўмагини кучайтириш;
  6. Кексалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож, оғир аҳволга тушиб қолган инсонларни қўллаб-қувватлаш, уларга меҳр ва мурувват кўрсатишда давлат органларига кўмаклашиш;
  7. Нуронийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг бой тажрибаси, фойдали маслаҳатларини ёшларга чинакам тарбия мактаби сифатида сингдириш,
  8. Ёшларни гиёҳвандлик, ахлоқсизлик ва бошқа зарарли таъсирлардан ҳимоя қилишда таълим муассасаси, оила ва маҳалла институтлари билан ижтимоий ҳамкорликни кучайтириш;
  9. Турли миллат вакиллари ўртасида дўстлик ва қардошлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, маданиятлар муштараклигини кенг тарғиб қилиш;
  10. “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ғояси асосида маҳаллаларда маънавий-маърифий тадбир (таниқли санъат, фан, таълим, спорт ва турли соҳа вакиллари) ва кечаларни ташкиллаштириш;
  11. “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастури ижроси устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, дастур ижросини маҳаллий ва хорижий ОАВларида кенг ёритиш;
  12. “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастури – ислоҳотлар макони” рукни остида мақола, радиоэшиттириш, видеолавҳа ва роликларни тайёрлаш.

 Танловларда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши сўралади:

  1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати; 
  2. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фондининг телеграмм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
  3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
  4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (нусхаси); 
  5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
  6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари (имкон қадар).

Битта лойиҳа учун ажратиладиган маблағ миқдори – 40 000 000 сўмгача. Лойиҳалар ижро муддати 1 йилгача муддатда бўлиши лозим.

Ҳужжатлар қабул қилиш 2022 йил 15 июндан 15 июлгача қабул қилинади.

Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 форматда): Тошкент шаҳри, 100066. Ислом Каримов кўчаси, 51-уй манзилида жойлашган Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2-қават 206-хонада жойлашган Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди номига юборилиши керак.

Танлов шартлари ва тақдим этилиши керак бўлган маълумотлар тўғрисида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фондининг “Тошкент шаҳар Жамоат фонди” канали ва ижтимоий тармоқлар орқали танишиш мумкин.

Маълумот учун тел: 97-775-50-51.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.