Гўдак шамоллаганда уй шароитида халқ табобати усули билан ҳам ёрдам кўрсатиш мумкин. Бунинг учун албатта, врач билан маслаҳатлашиб олинг.
Жўка (липа) кўп йиллик ўсимлик. Ушбу дарахтнинг гуллари жуда шифобахш бўлиб, айни гуллаган пайтида йиғилади ва қуритилади. Уни йил давомида ишлатиш мумкин. Жўкали чой шамоллаш, яллиғланишга қарши ва сийдик ҳайдовчи таъсирга эга.
Малҳам тайёрлаш усули: Чой тайёрлаш учун липа гулларининг бир чой қошиғи устидан бир стакан қайноқ сув қуйилиб, ярим соатга дамлаб қўйилади. Сўнг докадан ўтказилиб, илиқ ҳолида 4 ойликдан ошган болага кунига бир неча маҳал таъбига қараб бериш мумкин.
Шоира БЕКЧАНОВА, тиббиёт фанлари номзоди