Болалар учун уқалаш муолажаси ва гимнастикаси боланинг баданига, соғлигига зид келмайдиган табиий даволашдир.
Чақалоқлар учун массаж ва гимнастика кўпинча педиатр томонидан мушаклар тонусини нормаллаштириш ва болада мушакларнинг кучланишини юмшатиш учун самарали усул сифатида белгиланади.
Гўдаклар учун ҳаётининг биринчи йили давомида массаждан фойдаланиш, киндик чурраси эҳтимолини пасайтиради, мушак тонусининг бузилиши билан бирга болалар дисплазиясини даволашга ҳам ёрдам беради.
Азиз ота оналар, бу муолажаларни ўрганиб олинг ва ўзингиз ҳар куни бажаришга одатланинг. Бу бола билан она ўртасидаги меҳр ришталарни ҳам кучайтиради.
Шу билан бирга ҳар куни чўмилтиришга ҳам одатлантиринг. Зеро чақалоқ на фақат бурни билан балки, териси орқали ҳам нафас олади. Бола тез улғаяди.
Қуёш ваннаси қилиш ҳам самарали даволаш воситасидир. Қуёш тушиб турган хонада қуёш нурлари остида кийимларини ечиб 5-10 минут турли ўйинчоқлар бериб, мулойим овозда суҳбатлашасиз. Бу муолажа ҳам боланинг осойишта ухлашига самарали таъсир кўрсатади.
Фазилат САЪДУЛЛАЕВА тайёрлади.