Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар

0
99
views

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқотида икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Туркманистон Президенти давлатимиз раҳбарини куни кеча бўлиб ўтган муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайловидаги ишончли ғалабаси билан самимий табриклади.

Барча даражаларда фаол мулоқотлар давом этаётгани мамнуният билан қайд этилди. Жорий йил бошидан ҳукуматлараро комиссияларнинг йиғилишлари, транспорт, энергетика ва маданият вазирларининг учрашувлари муваффақиятли ўтказилди.

Товар айирбошлаш ҳажми барқарор суръат билан ортиб бормоқда. Қардош халқларимизни яқинлаштиришга қаратилган муҳим гуманитар дастурлар амалга оширилмоқда.

Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарлари ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва амалий шериклик лойиҳаларини илгари суриш муҳимлигини таъкидладилар.

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here