Уй шароитида йогурт

0
205
марта кўрилган.

Табобат илмининг  султони Абу Али ибн Сино  ўз даврида-ёқ сут ва қатиқ маҳсулотларини истеъмол қилиш узоқ яшашнинг гарови эканлигини ёзган эди.

Рус олими Мечников эса бунинг ҳақиқат эканлигини ўтган асрдаёқ қайта исботлаб берганди. Ўшанда лактобациллалар билан ивитилган сут маҳсулотлари “Мечников қатиғи” деб аталганди. Бизнинг давримизда машҳур бўлган  йогурт тайёрлаш учун томизғи сифатида булғор таёқчалари ва термофил стрептококклардан фойдаланилади. Сут қатиқ замбуруғи ёрдамида ивитилганда чучук қатиқ – кефир ҳосил бўлади.

Айни вақтда эса баъзи сут ва қатиқ маҳсулотларига пробиотик штаммлар қўшила бошланди. Пробиотик сўзи таржима қилинганда “ҳаёт учун” деган маънони билдиради. У билан бойитилган маҳсулотлар овқат ҳазм бўлишини яхшилайди. Ичакларни токсин (заҳар)лардан тозалайди, озишга кўмаклашади. Улар ҳаётий қувватни оширади, қондаги холестерин ва қанд моддасини камайтиради, буйракда тош пайдо бўлишига тўсқинлик қилади ва юрак фаолиятига ҳам ижобий таъсир этади…

Нонуштага тановвул қилинган хуштаъм творог ёки йогурт қувват билан таъминлайди ва модда алмашинувини яхшилайди. Уйда ўзингиз увитган қатиққа маймунжон, олча, қорақат каби меваларнинг мураббосидан бироз аралаштириб, болангизга  берсангиз уни иштаҳа билан истеъмол қилади. Творогни хуш кўрмайдиган болаларга мева ёки мурабболар қўшиб, тайёрлаб бериш мақсадга муваофиқ бўлади.

Шоира Бекчанова, тиббиёт фанлари номзоди

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.