Пойтахтимиздаги “ЖАР” спорт-соғломлаштириш мажмуаси стадионида йигирма ёшли қизлар ўртасида Осиё кубоги баҳсларининг 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Саккиз жамоа иштирок этаётган халқаро турнир бир вақтнинг ўзида “Дўстлик” ўйингоҳида ҳам бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон ҳамда Корея Республикаси ўртасида бўлиб ўтган футбол баҳси (0-13) билан гуруҳ босқичлари ниҳоясига етди. Гуруҳда 3 та учрашув ўтказилди. Афсуски, учаласида ҳам имкониятлар бой берилди.
Илҳом Хонжариев мураббийлигидаги Ўзбекистон қизлари ўз устиларида ҳали кўп-кўп ишлашлари керак бўлади. Мутахассислар бу борада чуқуррок ўйлаб кўришлари керак.
gujum.uz