Париж-2024: Ўзбекистон делегацияси медалларини 5 тага етказиб, умумжамоа ҳисобида 35 ўриндан 18-поғонага кўтарилди

0
23
марта кўрилган.

Парижда бўлиб ўтаётган ёзги Олимпия ўйинларида  Ўзбекистон делегацияси медалларини 5 тага етказиб, умумжамоа ҳисобида 35 ўриндан 18-поғонага кўтарилди.

 Ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси бокс бўйича дастлабки медалини қўлга киритди. 

-51 кг вазнда Ҳасанбой Дўсматов финалда мезбонлар вакили Билол Беннамага қарши рингга кўтарилиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва икки карра Олимпиада чемпионига айланди. Андижонлик боксчи Рио-2016да ҳам тенгсиз бўлганди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ таэквондо бўйича Улуғбек Рашитов ҳам икки карра Олимпия ўйинлари ғолиблигини қўлга киритиб, бу борада биринчи ўзбекистонликка айланганди.

Кун аввалида 45-ўринда турган Ўзбекистон делегацияси Париж-2024даги медалларини 5 тага (3 та олтин, 2 та бронза) етказиб, умумжамоа ҳисобида 18-поғонага кўтарилди.

27 июль куни Франция пойтахтида очилган XXXIII Ёзги олимпия ўйинлари 11 августга қадар давом этади.

Саъдуллаев Жавлон тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.