Словениянинг Ласко шаҳрида каратэ бўйича «Slovenia Open» халқаро турнири ўтказилди.
Мазкур нуфузли турнирда терма жамоамизнинг беш нафар аъзоси шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Эркаклар ўртасидаги баҳсларда Садриддин Сайматов (-67кг), Достонбек Отаболаев (-75кг), Абдулазиз Отабоев (-84кг), аёллар ўртасидаги турнирда эса Баҳринисо Бабаева (-50кг) ҳамда Барно Мирзаева (-61кг)лар олтин медаль соҳибига айландилар.
ушбу нуфузли турнирда дунёнинг 40га яқин мамлакатидан 700 нафарга яқин спортчи иштирок этди.