Беш нафар каратэчимиз Словениядаги мусобақада олтин медалга сазовор бўлди

0
45
марта кўрилган.

Словениянинг Ласко шаҳрида каратэ бўйича “Slovenia Open” халқаро турнири ўтказилди.

Мазкур нуфузли турнирда терма жамоамизнинг беш нафар аъзоси шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда Садриддин Сайматов (-67кг), Достонбек Отаболаев (-75кг), Абдулазиз Отабоев (-84кг), аёллар ўртасидаги турнирда эса Баҳринисо Бабаева (-50кг) ҳамда Барно Мирзаева (-61кг)лар олтин медаль соҳибига айландилар. 

ушбу нуфузли турнирда дунёнинг 40га яқин мамлакатидан 700 нафарга яқин спортчи иштирок этди.

 Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.