- Россия, Германия ва англиялик олимлар геномни таҳрир этиш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида наноўлчамдаги кремний икки оксиди қобиғи билан қопланган полимер ва гибрид микрокапсулалардан фойдаланишга қарор қилдилар.
Ушбу капсулалар авваллари бедаво ҳисобланган Альцгеймер (қариялар ақли заифлиги) ва гемофилия (ирсий қон ивимаслиги хасталиги) каби касалликларни даволашда қўл келиши мумкин. Капсулалар таҳрир қилинаётган ҳужайрага ирсий материални хавфсиз ва аниқ етказиб беради. Шуниси муҳимки, бу тарзда ўзгартирилган ҳужайраларнинг 90 фоизи яшаб кетганлигини Томск политехника универстети қошидаги лаборатория ходими Александр Тимин томонидан қайд этилган.
Капсуланинг ўлчами 2-2,5 микрометрга тенг. Унга ирсий материал юкланиб, таҳрир қилинаётган ҳужайрага етказилади. Уни ҳужайра макропиноцитоза, яъни нисбатан заррачаларни эгаллаб олиш йўли билан ютади. Шундай қилиб, микрокапсула ҳужайра цитоплазмасига киради ва унинг қобиғини аста-секин эриши натижасида ирсий материал ҳужайрада қолади.