Марсда етиштирилган мева ва сабзавотлардан таътиб кўришни истайсизми?

0
146
марта кўрилган.

 

Бирлашган Араб Амирликлари космосда – Марсда қишлоқ хўжалигига асос солмоқчи, дея хабар беради BBC ахборот хизамти.

БАА 2020 йилда Япониянинг Mitsubishi оғир саноат компанияси билан ҳамкорликда Марсда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича илк амалий ҳаракатларини бошлайди. Ҳозир эса Марс заминида дарахт ва ўсимликлар етиштириш бўйича илмий назарий тадқиқотларни олиб бораяпти.

“Марс тупроғи билан сайёрамизнинг чўл ҳудудлари тупроғи таркиби ўртасида ўхшашликлар бор, – дейди Бирлашган Араб Амирликлари Космик агентлигининг бош мутахассиси Рашид Ал Зааби, – бу лойиҳа бизга нафақат Марс тупроғини ўрганиш, балки курраи заминимизда ҳам қишлоққ хўжалигини ривожлантиришга ёрдам беради”.

Бирлашган Араб Амирликлари Марсда, хусусан, хурмо дарахтини етиштиришни режалаштиряпти, чунки чўл шароитида ҳам ўсувчи бу дарахтни етиштириш учун намгарчилик ва озуқавий моддаларга бой тупроқ шарт эмас.

АҚШнинг “Аппаллон 15” лойиҳасининг (1971 йил) собиқ астронавти Ал-Ворденнинг фикрича эса, бу лойиҳа халқаро ҳамкорликни талаб қилади, унинг технологик қийинчиликлари кўлами бир мамлакат учун жуда оғирлик қилади.

Бирлашган Араб Амирликлари бугунга қадар аэро-космик соҳасига 5,4 миллиард доллардан зиёд сармоя киритган.

Суръат BBC ахборот хизмати сайтидан олинди.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.