19 сентябрь куни содир бўлган зилзила оқибатида Мехикода ҳалок бўлганлар сони 200 кишидан ошди

0
256
марта кўрилган.

Қутқарувчилар 19 сентябрь куни Мексикада содир бўлган зилзила оқибатида юзага келган вайроналар остидан жасадларни чиқариб олишни давом этмоқда. Фуқаролик мудофааси хизмати миллий координатори Луис Фелипе Пуэнтенинг 28 сентябрь, пайшанба куни маълум қилишича, пойтахтда табиий офат оқибатида ҳалок бўлганлар сони 204 кишига етган, деб хабар берди “ТАСС”.

“Бутун мамлакат бўйлаб ҳалок бўлганлар сони 343 кишига етган: Мехикода (шаҳри) – 204, Морелос штатида – 74, Пуэбледа – 45, Мехико штатида – 13, Геррерода – 6 та ва Оахакада – битта”, – деб ёзади Пуэнте ўзининг Twitterдаги саҳифасига. Бир неча юз одам ҳамон шифохонада.

Мексика миллий сейсмология хизматининг маълумотларига кўра, ер ости силкинишларининг эпимаркази пойтахтдан 111 километр жанубда, Ахочяпан (Морелос штати) аҳоли пунктидан 12 километр жануби-шарқда жойлашган. Унинг ўчоғи 57 километр чуқурликда бўлган.

Ҳукуматнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун 2 миллиард доллардан ортиқ маблағ зарур бўлади.

 

Манба: daryo.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.