2 ноябрь – Журналистларга қарши жиноятлар жазосиз қолишини тўхтатиш халқаро куни

0
91
марта кўрилган.

БМТ Бош Ассамблеясининг 2013 йил 18 декабрда қабул қилинган резолюциясига асосан, 2 ноябрь санаси дунё миқёсида Журналистларга қарши жиноятлар жазосиз қолишини тўхтатиш халқаро куни деб эълон қилинган.

Мазкур ҳужжатда БМТга аъзо барча мамлакатлар журналистларнинг хавфсиз фаолият юритиши учун шароит яратиш, ахборот олишни кафолатлаш ва сўз эркинлигини таъминлаш, журналистларга нисбатан содир этилган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларга нисбатан зарур чораларни кўришга чақирилади.

 Кафолат. Янги Ўзбекистонни барпо этишда жамият ва давлат бошқаруви борасидаги танқид ёки қарама-қарши фикрларга тўғри муносабатни шакллантиришда сўз эркинлиги учун холис хизмат қиладиган ахборот воситалари ҳамда журналистлар учун, авваламбор конституциявий кафолатлар жуда муҳим.

Шу боис, Конституциявий қонун лойиҳасининг 67-моддасига кўра: ОАВ ва журналистларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда:

Давлат оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлигини, уларнинг ахборотни излаш, олиш, ахборотдан фойдаланиш ва уни тарқатишга бўлган ҳуқуқлари амалга оширилишини кафолатлайди.

Оммавий ахборот воситаларининг ва журналистларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Оммавий ахборот воситалари ўзлари тақдим этадиган ахборотнинг тўғрилиги учун жавобгардир.

 Рақамларга мурожаат қиламиз: 2012 йилдан 2016 йилга қадар жаҳонда 530 нафар журналист ўлдирилган. Энг кўп қурбонлар теле- ва радиожурналистлар ҳамда босма ОАВ ходимлари орасида қайд этилган. Журналистлар учун энг хавфли ҳудудлар – Араб мамлакатлари. Асосан халқаро журналистларнинг ўлими овоза бўлса-да, ҳалок бўлганларнинг 92 фоизи – маҳаллий мухбирлар. Таъкидлаш жоизки, журналистларга қарши жиноятларнинг 90 фоизи жазосиз қолмоқда.

БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг сўзларига кўра, яна бир хавотирга асос бўлувчи тенденция – ОАВда ишловчи аёлларга қарши зўравонлик ҳолатларининг ўсиши кузатилмоқда.

Журналистика – жиноят эмас. Антониу Гутерриш: “Журналистика – жиноят эмас. Журналистларнинг ва ҳалок бўлган ҳамкасбларининг меҳнати бизга ҳақиқат ҳеч қачон ўлмаслигини эслатиб туради”.

Сўровномага кўра, бутун дунё одамлари ОАВ эркинлиги моҳияти ва қадрини тан олишмоқда. БМТда журналистлар ҳимояси масаласи олдинги ўринларга чиқмоқда – у Бош Ассамблея ва Хавфсизлик Кенгашининг кун тартибига киритилган. ЮНЕСКО ташаббуси билан, Бош Ассамблея журналистлар хавфсизлигини таъминлашга оид чора-тадбирлар режасини тасдиқлади ва бу борада муайян ютуқларга эришилди.

Маълумот эркинлиги ҳақидаги қонунни қабул қилган мамлакатлар сони беш йил ичида 90 тадан 112 тага ошди. ЮНЕСКОга аъзо мамлакатларнинг 74 фоизи журналистлар хавфсизлигига оид маълумотларни тақдим этиб келади.

Манбаа: Олимжон Ўсаров канали

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.