2023 йил танлови – Дунёдаги энг яхши кутубхона

0
85
марта кўрилган.

Барселонада жойлашган Габриел Гарсиа Маркес номидаги жамоат кутубхонаси 2023 йилги танловда «Дунёнинг энг яхши кутубхонаси» номига муносиб деб топилди.

Танлов Халқаро кутубхоналар уюшмалари ва институтлари федерацияси (IFLA) томонидан ўтказилди. 

Қизиғи шундаки, бино бир йил олдин 2022 йил май ойида очилиб, дарҳол барчани ҳайратда қолдирди. Кутубхона олти қаватли бўлиб,  очиқ ёғоч услубида қурилган. Кутубхона 800 кишига мўлжалланган, бироқ баъзи кунларда ташриф буюрувчилар сони 1 300 китобхонга етади.

Барселона кутубхонасининг халқаро танловдаги асосий рақобатчилари  эса жаҳоннинг етакчи зиё масканлари – Шанхай  Шарқ кутубхонаси (Хитой),  Жанеза Вайкарда Валвасора Кршкова кутубхонаси (Словения) ва Парраматта шаҳар кутубхонаси (Австралия) бўлди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.