26 январь – Ҳиндистон Республикаси куни

0
144
марта кўрилган.

Ҳиндистон – дунёда энг кўпмиллатли мамлакатлардан бири. Мамлакатда турли тилларда сўзлашувчи бир неча юз миллат, элат ва қабила яшайди. Уларнинг бошини қовуштирувчи, тинчлик ва ҳамжиҳатликда яшашини таъминлайдиган амалдаги конституция 1950 йил 26 январдан кучга кирган. Шундан бери 26 январь – Республика куни сифатида нишонланади. 

Халқаро валюта жамғармаси жорий йил молиявий кўрсатгичлари бўйича Ҳиндистон Хитойдан камида 7,4 фоизга ўзиб кетишини тахмин қилмоқда. Бунинг сабабларидан бири сифатида Ҳиндистондаги 100 миллиондан ортиқ кичик фирмаларнинг муваффақиятли ишлаб тургани келтирилмоқда. 

Яна бир қизиқ маълумот. 2017 йилда Ҳиндистон Францияни қувиб ўтиб, ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми бўйича дунё мамлакатлари рўйхатида олтинчи ўринни эгаллади. Соҳа экспертлари яқин ўн йилда Жанубий Осиёнинг бу мамлакати жаҳоннинг учта йирик иқтисодиётларидан бирига айланишини башорат қилаётганлари ҳам бежиз эмас. Негаки, охирги йилларда давлат саноатни ва илғор ахборот технологияларини кучайтириш, экспортни кенгайтириш ва глобал интеграция жараёнларида фаол қатнашиш ҳисобига жиддий силжишга қўл урди. Афсуски, ижтимоий тенгсизликнинг юқори кўрсаткичи ва малакали кадрларнинг етишмовчилиги Деҳли учун жиддий бош оғриқ бўлиб қолмоқда. Шунга қарамай, “ҳинд мўъжизаси” жаҳон иқтисодиёти манзарасига ўзгариш киритиб бўлди. 

Жаҳон банкининг баҳолашича, 2017 йил якунига кўра, ҳинд ЯИМ 2,597 триллион АҚШ долларига етди. Францияда эса бу рақам 2,582 триллион кўрсаткични ташкил этди. Шундай қилиб, бир неча йил ичида Ҳиндистон иқтисодиёти ривожланаётган мамлакатлар орасида энг тез ўсувчисига айланади. Ваҳоланки, 2007 йилда 1,2 триллион долларга тенг ЯИМ билан Ҳиндистон 12-ўринни эгаллаб турган эди. Албатта, 10 йил ичида иқтисодий кўрсаткичларни икки баробарга ошириш катта ютуқдир. 2032 йилга бориб, мамлакат Буюк Британия, Германия ва Японияни ортда қолдириши мумкин, деган тахминлар ҳам айтилмоқда. 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.