Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг берган маълумотларига кўра ҳозирги кунда йилига саратон билан касалланиш дунё бўйича 10 миллион кишини ташкил қилар экан.
Шундан уларнинг 70 фоизга яқини шу йилнинг ўзида даво муолажаларига қарамасдан хаётдан кўз юмар экан. Бу кўрсаткич 2020 йилга келиб 2 марта, 2030 йилга келиб 3 марта ошиши кутилмокда.
Ҳозирги кунда дунё бўйича энг кўп касалланиш 1-чи ўринда ўпка саратонига тўғри келади. Яъни, йилига 1,5 млн. киши, шундан шу йилнинг ўзида даволаш муолажаларига қарамасдан 1,3 миллион бемор вафот қилади.
Иккинчи ўринда сут бези саратони туради, яъни йилига 1,15 миллион аёл касалланар ва шундан 600 минг бемор бир йил ичида даволаш муолажаларига қарамасдан вафот қилади. Учинчи ўринда бачадон бўйни ва кейинги ўринларда йўғон ичак, меъда, жигар, простата бези хавфли ўсма касалликлари туради.
Матнияз МАТНИЯЗОВ, тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали шифокор, Хоразм вилояти