4 июнь – “Халқаро тажовуз қурбонлари – бегуноҳ болалар куни”

0
86
марта кўрилган.

“Анадолу” ахборот агентлиги “Save the Children” (Болаларни асранг!) халқаро ноҳукумат ташкилоти тақдим этган мақолани эълон қилди.

Дунёда 449 миллиондан зиёд бола қизғин можаро ҳудудида қолмоқда. Ҳар йили кўп сонли болалар ва ўсмирлар айни жараён қурбонига айланади. 1982 йил 19 августда Фаластин масаласи бўйича фавқулодда махсус сессияда БМТ Бош Ассамблеяси “Исроилнинг тажовузкор ҳаракати қурбони бўлган жуда кўп бегуноҳ фаластинлик ва ливанлик болалардан ташвишда қолган ҳолда” ҳар йилнинг 4 июнини “Халқаро тажовуз қурбонлари – бегуноҳ болалар куни” сифатида нишонлашга қарор қилди.

БМТ маълумотига кўра, болаларга қарши жиноятлар қаторига қотиллик, жинсий зўравонлик, танага жароҳат етказиш, вояга етмаганларни можарода ишлатиш, гуманитар ёрдамдан маҳрум қилиш ва болаларни ҳибсга олиш киради. 2021 йил 1,6 миллиард ёки дунё болаларининг учдан икки қисмидан кўпроғи низодан жабрланган мамлакатларда яшаган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 9 фоиз ошди, дейилади ҳисоботда.

2021 йил қуролли можаро чоғида болаларга нисбатан 23 982 марта жиддий ҳуқуқбузарлик содир этилган. Қоидабузарликнинг 22 645 таси 2021 йилга тўғри келади, 1 337 таси ўтган йилларда содир этилган ва 2021 йил тасдиғини топган. Қайд этилишича, 19 165 бола қотиллик, тана жароҳати, можарода қатнашиш, инсонпарварлик ёрдамига тўсқинлик қилиш каби жиноятларга қўл урган.
Ҳисоботда қайд этилишича, худди шу даврда 2515 бола ҳалок бўлган, 5555 нафар вояга етмаган ногирон бўлиб қолган. 6310 нафар вояга етмаган боладан урушда фойдаланилган, 3945 нафар бола эса инсонпарварлик ёрдамидан маҳрум бўлган.

2021 йил Афғонистон, Конго Демократик Республикаси, Исроил, Фаластин, Сомали давлатларида, шунингдек Суриянинг Дамашқ ва Яман назоратидаги ҳудудларида болаларга нисбатан энг кўп жиноят юз берган.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.