Америкаликларнинг 45 фоизи президент Доналд Трампнинг фаолиятидан мамнун

0
114
марта кўрилган.

Америкаликларнинг 45 фоизи президент Доналд Трампнинг фаолиятидан мамнунлигини ва уни маъқуллашларини маълум қилишди. Бу ҳақда  «Gallup poll» тадқиқотлар агентлиги ўтказган сўров натижасидан билиб олиш мумкин. Бу унинг ушбу лавозимни эгаллаганидан буён энг яхши кўрсатгичдир. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Унинг фаолиятини маъқуллаганларнинг 90 фоизи республикачилардир. Ушбу натижага қарамасдан Трампнинг демократлар орасида ҳам қўллаб-қувватлашга эришиш имкони камроқ.

Агентлик, шунингдек, Трампнинг лавозимга киришганидан буён тўплаган рейтинги ўзидан олдинги президентларникидан анча паст бўлганини маълум қилган. Сўров 11 — 17-июнь кунлари телефон орқали ўтказилган. Унда 1511 киши қатнашган.

Аввалроқ таниқли социолог, «Zogby International Poll» жамоатчилик фикрини ўрганиш фирмаси асосчиси Жон Зогби америкаликларнинг деярли ярми Трампнинг иқтисодий сиёсатини, 40 фоизи эса ташқи сиёсатини маъқуллашини айтган эди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.