Aмина Муҳаммад: Ўзбекистон тажрибасини болалар меҳнати амалиёти ҳамон давом этаётган бошқа мамлакатлар ҳам ўрганиши мумкин

0
283
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатида  Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг биринчи ўринбосари Aмина Муҳаммад билан Ўзбекистонга илк ташрифи чоғида самарали учрашув бўлиб ўтди.

Дунё бўйлаб миллионлаб хотин-қизлар учун намуна бўлган Aмина Муҳаммад гендер тенглик, зўравонликка барҳам бериш, аёллар ва ёшлар имкониятларини кенгайтириш масалаларини тинимсиз кўтариб, етакчи аёллар учун ҳам ёрқин намуна бўлиб келмоқда.

Самимий суҳбат чоғида Aмина Муҳаммад БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш борасидаги ишларни ва шу билан бирга уни амалга оширишда парламентнинг ролини алоҳида таъкидлаб ўтди. Юртимизнинг болалар меҳнатига барҳам бериш борасидаги тажрибаси ва муваффақиятли тарихига урғу бериб, уни болалар меҳнати амалиёти ҳамон давом этаётган бошқа мамлакатлар ҳам ўрганиши мумкин, дея эътироф этди.

Манбаа: (https://senat.uz/uz/lists/view/4448).

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.